Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzmobile» ва «Uzonline» абонентлари учун мобиль илова яратилди

«Uzmobile» ва «Uzonline» абонентлари учун мобиль илова яратилди

Фото: «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати

«Ўзбектелеком» АК «Uzmobile» ва «Uzonline» абонентлари учун хизматлардан фойдаланиш учун осон ва қулай бўлган «My Uztelecom» расмий мобиль иловасини ишга туширди.

«Смартфонингизга иловани ўрнатиш орқали сиз уйингиздаги симли интернет ҳолати ҳақида маълумот олишингиз ва мобил алоқа хизматларидан осон, тез ва қулай фойдаланишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.

«My Uztelecom» қуйидаги имкониятларни беради:

«Uzonline» шахсий кабинетини улаш:

  • трафик қолдиғини текшириш;
  • шахсий кабинетга кириш;
  • Компаниянинг тариф режалари ва янгиликлар билан танишиш.

«Uzmobile» уяли алоқа хизматларини бошқариш:

  • ҳисоб бўйича трафик қолдиғини текшириш;
  • янги хизматни ёқиш ёки бошқа хизматни ўчириш;
  • тариф режаларини ўзгартириш ва мавжуд тариф режа ҳақида маълумот олиш;
  • СМС, интернет ва овозли пакетларни харид қилиш.

Мобиль илованинг IOS ва Android талқинлари ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг