Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UZEX биржасида 120дан зиёд мобиль рақамлари сотилди

UZEX биржасида 120дан зиёд мобиль рақамлари сотилди

«ЎзРТХБ» АЖнинг mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида янги платформа ишга туширилган пайтидан буён «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) уяли алоқа операторининг 196,7 млн сўмлик 121 та мобиль рақамлари сотилди.

Биржанинг электрон савдоларида республикамизнинг барча ҳудудларидан харидорлар иштирок этдилар. Ўтган савдо натижаларига кўра сотиб олинган рақамларнинг таркибий тузилмасида пойтахт ҳудудининг харидорлари пешқадамлик қилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улуши 42 фоизни ташкил этди. Жиззах вилояти харидорларининг улуши 15%, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг ҳар бирини ҳиссаси 7% ни ташкил этди.

Мобиль рақамлар сотувининг сезиларли даражада ўсиши «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) томонидан янги акция эълон қилинганидан сўнг кузатила бошлади. Мазкур акция доирасида «ЎзРТХБ» АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида сотиб олинган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар учун 50% чегирма ва қўшимча 10 000 дақиқа тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб пулли тоифадаги мобиль рақамларини mobilraqam.uzex.uz вебсайтида биржанинг электрон савдо тизимига қўйиб бормоқда.

Электрон савдода иштирок этиш учун биржанинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига закалат маблағини киритиш лозим.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг