Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UZDIGITAL TV» компаниянинг 10 йиллигига қимматбаҳо ўйинлар акциясини ўтказди

«UZDIGITAL TV» компаниянинг 10 йиллигига қимматбаҳо ўйинлар акциясини ўтказди

«UZDIGITAL TV» компанияси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга рақамли телевидение хизматларини тақдим этувчи етакчи оператор саналади.

Компания ўз абонентлари учун қайғурган ҳолда қатор янгиликларни тақдим этиб келяпти.

Шу йилнинг 5 октябрь куни компаниянинг 10 йиллигига бағишланган тадбир ҳамда «Юбилей» номли қимматбаҳо ўйинлар акцияси ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

1 сентябрдан 30 сентябрга қадар «UZDIGITAL TV» хизматларига уланган абонентлар ушбу акция доирасида телевизор ва бошқа совғалар эгаси бўлишди.

Ғолибларни аниқлаб олишда «Наврўз» маданият ва истироҳат боғига ташриф буюрган меҳмонлар кўмагидан фойдаланилди. Ғолиблар лототрон орқали аниқланди.

Ғолибларга «UZDIGITAL TV» рақамли телевидение хизматларини 12 ойлик бепул кўриш учун воучер; TeleCARD; Android Smart tv box; Рақамли эфир қабул қилувчи қурилма (HD T-14IR); телевизор (Artel 32) каби совғалар тақдим этилади.

Акция ғолиблари ўз совғаларини қабул қилиб олиш учун 1065 қисқа рақами орқали ёки ўз яшаш ҳудудидаги сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офисларидан бирига мурожаат қилишлари мумкин.

Байрам тадбирида таниқли санъат усталари, эстрада юлдузлари ҳам иштирок этишди ҳамда компаниянинг юбелей санаси билан табриклаб, меҳмонларга қувноқ кайфият тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, 10 йил аввал ўз фаолиятини дастлаб Тошкент шаҳрида бошлаган «UZDIGITAL TV» бугунги кунда мамлакатимиздаги барча вилоятларни рақамли телевидение хизматлари билан тўлиқ қамраб олган. Республикамиз аҳолиси 60дан ортиқ ўзбек ва хорижий телеканалларни сифатли тасвир, овоз ва контентда томоша қилишмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг