Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzdigital TV»нинг пуллик хизматлари энди Сурхондарёда!

«Uzdigital TV»нинг пуллик хизматлари энди Сурхондарёда!

Фото: Компания матбуот хизмати

Юртимиз ҳудудларида 2017 йилдан бошлаб «UZDIGITAL TV» компанияси ўз хизматларини тақдим этмоқда. Юқори сифатли рақамли телевидение билан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қамраб олинган.

Компаниянинг хабар қилишича, энди жанубий минтақамиз – Сурхондарё вилояти аҳолисига ҳам рақамли телевидениенинг пуллик хизматлари тақдим этилади. Сифатли тасвир ва овоздан баҳраманд бўлиш, замонавий технологияларнинг фазилатларидан фойдаланиш ва барча янгиликлардан хабардор бўлиш имкони берилади.

Телеканаллар тўпламида ҳар қандай дид ва ёш учун контент танланган. Телетомошабинлар кўнгилочар, илмий ва спорт дастурларини, болалар эса севимли мультфильмларини томоша қилишлари мумкин.

Фото: Компания матбуот хизмати

2019 йил 4 апрель куни рақамли телевидение етакчи провайдери «UZDIGITAL TV» компанияси Термиз шаҳри, Таррақиёт кўчаси, 13 уйда (почта биноси)да сотиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлимини очди. Сурхондарё вилояти аҳолиси учун рақамли телевидениенинг 3 та пуллик (хорижий телеканаллар) тўплами мавжуд бўлади:

  • «Эконом плюс» — 10 та хорижий телеканал. Абонент тўлови — 10 000 сўм;
  • «Стандарт» — 14 та хорижий телеканал. Абонент тўлови жисмоний шахслар учун 12 000 ва юридик шахслар учун 16 000 сўм;
  • «Микс» — 32 та хорижий телеканал, абонент тўлови жисмоний шахслар учун 18 000 сўм ва  юридик шахслар учун 21 500 сўм.
Фото: Компания матбуот хизмати
Фото: Компания матбуот хизмати

Компаниянинг офисида бўлажак абонентларни керакли қурилмаларни танлашга ва хизматларга уланишга ёрдам берадиган малакали вакиллар кутиб олади.

«UZDIGITAL TV» сизга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг