Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell»нинг Алишер Усмонов назоратидаги компанияга сотилиши рад этилди

«Ucell»нинг Алишер Усмонов назоратидаги компанияга сотилиши рад этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Россиянинг «Мегафон» компанияси «Coscom» уяли алоқа операторини (Uсell бренди) сотиб олгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Оператор сотилиши ҳақидаги маълумот бугун ижтимоий тармоқларда ва айрим интернет сайтларида пайдо бўлганди.

«Юз фоиз давлат улуши бизнинг қўлда, ҳеч нарса сотилмади», — дея агентлик вакили «Kun.uz»га изоҳ берган. Шунингдек, аниқлик киритилишича, давлат операторни сотишни режалаштирмаяпти ҳамда сотув бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

«Coscom» 1996 йил апрель ойида ташкил этилган. 2007 йил июль ойида «Telia Company» швед-фин ширкати компаниянинг асосий акциядорига айланди. Ҳозирги кунда компанияда 1250 га яқин ходим ишлайди, абонентлар базаси 7,1 млн киши. 

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмоновнинг «USM Holdings»и «Мегафон»нинг назорат қилувчи акциядори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг