Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell» юқори тезликдаги интернетни ривожлантиришдан манфаатдор (видео)

«Ucell» юқори тезликдаги интернетни ривожлантиришдан манфаатдор (видео)

Фото: «Xabar.uz»

«Ucell» минтақавий филиаллари бўйлаб медиа-туримиз давом этади. Бу сафар «Xabar.uz» сайти Сурхондарё сари йўл олди ва «Ucell-Термиз» минтақавий филиалидан лавҳа ҳозирлади. 

Бугунги кунда мазкур филиал 330 минг абонентга ишончли ва сифатли хизмат кўрсатмоқда. Эътиборлиси, ҳар бир вилоят ва туман марказларида 4G тармоқли замонавий станциялар мунтазам ишлаб турибди.

– Компаниямиз 2020-2021 йилларда Сурхондарё вилоятида янги базавий станциялар қуриш бўйича босқичма-босқич режалар ишлаб чиқди – дейди «Ucell-Термиз» минтақавий филиали директори в.б. Бобур Ҳасанов. – «Ucell» компанияси вилоятимизда тармоқ ва юқори интернетни ривожлантириш ҳамда кенгайтиришдан манфаатдор. Айни пайтда ҳудудимизда биз билан яқин ҳамкорликда ишловчи 130 дан ортиқ дилерлик шохобчалари мавжуд ва улар доимий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Кучайтирилган карантин даврида ҳам компаниянинг дилерлик шохобчалари ва офислари ўз фаолиятини тўхтатмади. Аксинча абонентларга янги қулайликлар яратиш устида бош қотирди. Жумладан, сим карта етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Яъни ҳар бир абонент уйдан чиқмасдан тармоққа уланиш имкониятига эга бўлди. Ушбу хизмат ҳозирда ҳам мавжуд.

– «Ucell-Термиз» минтақавий бўлимида иккита абонент хизмат кўрсатиш офиси мавжуд: Термиз ва Денов шаҳарларида. Фронт офисда эса 5 нафар оператор абонентлар хизматида – дейди «Ucell-Термиз» Абонентлар бўлими раҳбари Виктор Койда. – Биз кунига ўртача 200 га яқин абонентга хизмат кўрсатамиз ва офисимизга ташриф буюрувчи ҳар бир мижознинг ҳарорати ўлчанади. Қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилади. Карантин даврида раҳбарият ходимларимизни офисга ва уйга етказувчи транспорт ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлади.

– Мен 2016 йилдан бери «Ucell» компанияси билан шартнома асосида ишлаб келаман. Бизга тақдим этилаётган қулайликлар учун ҳам ушбу компанияни танлаганман – дейди «Ucell-Термиз» дилери Меҳринисо Нарзиева. – Келажакда ҳамкорликдаги фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятимиз бор. Муҳими, карантин даврида ҳам хизматларимиз тўхтаб қолмади, ишлашда давом этдик. Рақам етказиб бериш, тиклаш хизматини йўлга қўйдик. Очиғи, биз «Ucell» компаниясидан жуда мамнунмиз. 

Термиздаги офис абонентлар учун ҳафтада 6 кун ишлаб, аҳолига тушликсиз хизмат кўрсатади. Энг асосийси, ташриф буюрувчилар очиқ чеҳра билан қарши олиниб, хушмуомалалик билан кузатилади.

«Ucell-Термиз» минтақавий филиали ишончли ва сифатли хизмат учун доим шай!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг