Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell: SIM-картани остонангизга бепул етказиб берамиз

Ucell: SIM-картани остонангизга бепул етказиб берамиз

Фото: Ucell

Карантин кунларида абонентлар ҳақида қайғуриб, Ucell уяли алоқа оператори масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирди. Янги рақамни уламоқчимисиз? Бунинг учун уйдан чиқиб, ўзингизни ортиқча хавф остига қўйишингиз шарт эмас.

Ucell ходими SIM-картани тўғридан-тўғри уйингиз ёки офисингиз остонасига етказиб беради. Рақамни танлаш учун ёнингизда паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.

Масофавий уланиш хизматини икки йўл билан амалга ошириш мумкин:

— Call-марказ операторлари орқали. Қисқа рақамга қўнғироқ қилинг (8123)

— Компаниянинг корпоратив веб-сайти орқали. Ҳаммаси аниқ, содда ва қулай.

SIM-карта буюртма олинган кундан бошлаб 48 соат ичида етказиб берилади.

Дам олиш кунлари 72 соат ичида.

Эслатиб ўтамиз: карантин вақтида хизмат бепул тақдим этилади.

SIM-картани масофадан туриб олаётган абонентлар сони кундан кунга ошмоқда.

Етказиб бериш географияси ҳам кенгаймоқда.

Яъни – Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкидан тортиб, Гулистондаги Сирдарё вилояти пулмонология ва фтизиология маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ва Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманигача.

«Фарғонаазот» ОАЖ каби катта корпоратив мижозлардан тортиб (улар 30та SIM-картага буюртма берган), Наманган вилоятининг Норин туманидаги кекса бувижонгача (Ucell курьери битта, аммо жуда зарур бўлган SIM-картани топшириш учун бир соат йўл юрган). Ҳамма биз учун муҳим!

Ucellнинг ҳар бир ходими ҳар доим, айниқса, карантин кунларида абонентларнинг ишончини қадрлайди ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг