Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Энг чекка ҳудудларда ҳам сифатли алоқани йўлга қўямиз» – «Ucell» (видео)

Хabar.uz мухбирларининг «Ucell» минтақавий филиалларига медиа-тур ташрифи давом этади. Бу галги лавҳамиз Жиззах вилоятидаги «Ucell-Jizzax» минтақавий филиалидан тайёрланди.

Бугунги кунда «Ucell» компанияси уяли алоқа бозорида етакчи поғонани эгаллаб келмоқда. Бу, аввало, энг янги технологиялар, сармоялар, абонентларга индивидуал ёндашув ва тинимсиз меҳнат натижасидир.

Жиззах офисининг абонент базаси 394 мингдан зиёдни ташкил этади ва ҳар куни 100 дан зиёд абонентга хизмат кўрсатади. Вилоят бўйича 84 та дилерлик марказлари ва 131 та «Ucell» уяли алоқа хизматлари савдо нуқталари мавжуд.

– Бизда хизмат кўрсатиш сифати доим юқори даражада бўлиши учун дилерлик нуқталари мунтазам равишда назоратдан ўтказилади, шунингдек, операторлар билан ўқув машғулотлари олиб борилади – дейди «Ucell-Jizzax» минтақавий филиали директори Жаҳонгир Фозилов. – Бундан ташқари, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди, жумладан, энг чекка жойларида ҳам сифатли алоқа хизматларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жорий ва ўтган йиллар давомида муҳандислар билан бирга алоқа сифатини ўрганиш ва фаолиятни яхшилаш учун мурожаат юборган абонентлар билан жойларда учрашувлар ҳам ташкил этдик. Натижада тармоқни ривожлантиришнинг батафсил режаси тузилди.

Карантин даврида филиал ходимлари кундалик равишда офисга ва уйларига иш машиналарида етказилган. Айни пайтда ҳам ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобларни тақиш ҳолатлари сақланиб қолган ва барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Офисда ҳар куни тўрт маротаба дезинфекция тадбирлари ўтказилади. Бундан ташқари, абонентларга SIM-карталар етказиб бериш тизими ҳам йўлга қўйилган.

Ҳудуд бўйича 250 дан зиёд таянч станциялар мавжуд. Улар туну кун ишлаб туриши учун электр таъминотдан ташқари кўчма ва стационар генераторлар ҳамда қуёш батареялари билан жиҳозланган.

– Вилоятимизда 250 да зиёд, жумладан, 2G, 3G, 4G конфигурацияда ишлайдиган таянч станциялар мавжуд. Бўлимимизда 16 нафар ходим ишлайди. Техник хизмат кўрсатиш гуруҳимиз билан вилоятда содир бўладиган авария ҳолатлари, сайтларда юз берадиган муаммоларни ўз вақтида ва тезкор бартараф этамиз – дейди бўлим бош муҳандиси Мурод Қурбонов.

Йил бошида Жиззах вилоятига 16 та станция ўрнатилди. Жорий йил «Ucell» компанияси мутахассислари томонидан жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қамрови йўқ аҳоли пунктларига алоқа бериш масаласи кўриляпти. Унга кўра, 2020-2021 йилларда 44 та таянч станция ўрнатилиши режалаштирилган.

– Бизнинг бўлимда абонентларга 5 нафар оператор хизмат кўрсатади. Пандемия олдидан кунига 200-300 киши қабул қилган бўлсак, ҳозирда 100 дан ошиқ абонентга хизмат кўрсатяпмиз – дейди Абонентлар бўлими бошлиғи Мирзаҳмад Юлдашев. – Мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида карантин даврида абонентларга SIM-карталарни уйларига етказиб беришни йўлга қўйдик. Компания офисига ташриф буюрувчилар сони камайиши ҳам шундан. Муҳими, операторларимиз имкон қадар ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя кийимлари, антисептик воситалар билан таъминланяпти. Улар абонентларга карантин қоидаларига риоя этган ҳолда тез хизмат кўрсатишга ўтиб, тушлик-танаффуссиз, ҳатто, шанба кунлари ҳам ишлашмоқда.

Биз сизларни «Ucell-Jizzax» офисида кутиб қоламиз ва хизмат кўрсатишга доим тайёрмиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг