Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда «Ucell»нинг янги офиси очилди

Нукусда «Ucell»нинг янги офиси очилди

Фото: «Ucell»

Бугун, 20 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахтида «Ucell-Нукус» янги офиси очилди. Анъанавий қорақалпоқ нақшлари билан безатилган замонавий ва шинам икки қаватли бино «COSCOM» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси) абонентларига хизмат кўрсатиш учун энг қулай шароитларни яратади.

Фото: «Ucell»

Нукус шаҳрида янги офиснинг очилиши билан симсиз алоқа хизматлари асосий таъминотчиси сифатида «Ucell»ни танлаган Қорақалпоғистон пойтахти аҳолисига Компания алоқа хизматларини тақдим этиш ва хизмат кўрсатиш янада яхшиланади.

Шаҳар марказида жойлашган «Ucell-Нукус» офисининг шинам ва салқин хоналарида келувчи мижозлар учун барча шароитлар яратилган. Нукусдаги офис қулай манзил ва иш тартибига эга, бу эса мижозларга юқори сифатли хизматларга осонгина уланиш имкониятини беради.

Фото: «Ucell»

Биринчи қаватда жойлашган хизмат кўрсатиш залида абонентларга бир вақтнинг ўзида 4 та оператор хизмат кўрсатиши мумкин. Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизими жорий этилган. Компания мижозлари тўлиқ хизмат турларидан фойдаланишлари мумкин, яъни улар ўзлари учун қулай ва манфаатли тариф планини танлаши мумкин, рақамни ёқтириши, сим картани бепул алмаштириши, тармоқ ва VAS хизматларини ёқтириши/ўчиртириши мумкин. Бу ерда Компания хизматларига тўловларни амалга ошириш учун касса мавжуд.

Мутахассислар мобил операторнинг таклиф ва акциялари ҳақида маълумот, мобил алоқа юзасидан барча саволларга тегишли тавсиялар тақдим этади, тариф планини  танлашда, янги хизматларга уланишда ҳамда Компаниянинг алоҳида таклифларидан фойдаланишда ёрдам кўрсатади.

«Ucell-Нукус» минтақавий офис раҳбари Байрам Жумагулов::

«Бу мижозларимизга хизмат кўрсатишнинг янги бир босқичга кўтарилиши демакдир. Қорақалпоғистонда ҳозирги кунда 150 та дилерлик шохобчаси фаолият кўрсатиб келмоқда, улардан 18 таси «Ucell» моно-брендли шохобчадир. Офисда 15 нафар ходим ҳудуддаги 450 мингта абонентга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу ерда хизматлар жисмоний шахсларга ва корпоратив мижозларга тақдим этилади. Бизнинг вазифамиз — бир жойнинг ўзида мижозларга барча зарур хизматларни тақдим этиш учун энг юқори даражадаги хизматлар тўпламига эга бўлган универсал офисга айланиш».  

Шуни таъкидлаш жоизки, абонентларга хизмат кўрсатишдан ташқари, янги офисда мобил телефон, смартфон ва планшетларни, USB-модем ва мобил қурилмаларга аксессуарларни харид қилиш имконияти яратилган. Буларнинг барчасини чегирма билан сотиб олиш ёки ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳужжатлаштириш мумкин.

Янги офис биринчи қаватида мунтазам равишда Компания дилерлари билан мажлислар ҳамда корпоратив мижозлар ва абонентлар билан учрашувлар ўтказиш учун 30 кишига мўлжалланган мажлислар зали жойлашган.

Корпоратив мижозлар билан ишлаш учун алоҳида хона ажратилган. Уларга 3 та савдо вакили ва бир нафар оператор хизмат кўрсатиб келади. 

Тадбиркор, «Ucell» корпоратив мижози Гулнора Джалимбетова:

«Мен кўп йиллар давомида корпоратив мижоз сифатида «Ucell» хизматларидан фойдаланиб келяпман. Шаҳар марказида янги ва замонавий «Ucell-Нукус» офисининг очилиши мен ва ҳамкасбларим учун қувонарли ҳолат, бу ерда биз абонентлар учун барча қулай шароитлар яратилган. Менга офиснинг дизайни, техник таъминланганлик даражаси ва ички безаги жуда ёқди. Барчаси замонавий, кўзни қувонтирадиган қилиб жуда яхши амалга оширилган». 

Абонентларга тез ва энг қулай хизматларини тақдим этиб келувчи «Ucell-Нукус» янги офиси мавжуд абонентлар холислигини қўллаб-қувватлашига ва Қорақалпоғистон пойтахтидаги янги абонентларни жалб қилишга ёрдам беради.

Янги офис очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Акмал Арифджанов қатнашди.

«Ucell»нинг Нукус шаҳридаги янги офисига хуш келибсиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг