Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell»: «Куз мавсуми совғаларга бой бўлади»

«Ucell»: «Куз мавсуми совғаларга бой бўлади»

Ўзининг хайрли ташаббуслари ва замонавий ёндашувлари билан ажралиб турувчи илғор компанияларидан бири – «Ucell» мобил алоқа фойдаланувчилари учун қулайликлар яратишда давом этмоқда. Компания вакилларининг маълум қилишича, куз мавсуми абонентлар учун совғаларга бой бўлади.

«Абонентлар учун энг яхши янгиликлардан бири бу – интернет тўпламларининг янгиланганидир. Энди фойдаланувчиларимиз аввалгидан арзонроқ нарх эвазига кўпроқ трафикка эга бўлишлари мумкин. Одатда мобил алоқа бўйича янгиликлар амалга оширилганда, аввалги нарх эвазига кўпроқ интернет-трафик, ёки аввалги трафик эвазига арзон нарх таклиф қилинади. Биз эса ҳам трафикни оширдик, ҳам нархларни туширдик», – дейди компания мутахассиси Андрей Шадрин. – Яна бир эътиборли жиҳати – «Қадрдонлар!» содиқлик дастури доирасида тармоқда бўлиб келаётган муддатига ва мақомига боғлиқ ҳолда айрим абонентлар ойлик интернет тўпламлари учун қўшимча 70 фоизгача трафик олишлари мумкин».

Андрей Шадрин

Мазкур «чемпион»-трафиклар бўйича тўлиқ маълумот ушбу ҳаволада тақдим этилган.

«Янгиликлар шу билан чекланмай, абонентларга қатор бонуслар ҳам таклиф қилинмоқда. «Бонуслар мавсуми» акцияси доирасида «Ucell»га эндигина уланган фойдаланувчилар автоматик равишда бепул трафик, дақиқа ва СМСларга эга бўлишади», — дейди компания вакили Дониёр Мўминов.

Дониёр Мўминов

Бу акция ҳақидаги батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, октябрь ойида ҳам абонентларни турли совғалар кутмоқда. Улар ҳақда компания томонидан келгуси хабарларда батафсил маълумот тақдим этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг