Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университетига 32 ёшли ректор тайинланди

Тошкентдаги Инҳа университетига 32 ёшли ректор тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига 32 ёшли Музаффар Жалолов ректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Музаффар Жалолов бунга қадар «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази давлат унитар корхонаси директорининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

У 1986 йили Тошкентда туғилган. 2007 йили Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Сўнг Корея Республикасининг Йонгнам университетида магистр унвонини олган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг аввалги ректори Сарвар Бобохўжаев халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг