Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йирик анжуман иш бошлади

Тошкентда йирик анжуман иш бошлади

4 ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Информатика ва коммуникацион технологиялар 2019” (ICISCT 2019) номли халқаро илмий-техник анжумани ўз ишини бошлади.

Анжуманнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, шунингдек, Канада, Франция, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Чехия, Латвия, Сербия, Италия ва Болгариянинг 30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ҳамда ТАТУнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва юртимизда АКТ соҳасида фаолият юритадиган мутахассислар иштирок этишмоқда.

Ушбу анжуманда кўриб чиқилаётган масалалар ахборот-коммуникация соҳасида вужудга келаётган муҳим масалаларни ечишда, илғор технологияларни жамиятимизга татбиқ этилишида, мамлакатимиз ҳамда хориждан ташриф буюрган мутахассислар ўртасида билим ва тажриба алмашиниш учун катта тажриба майдончаси бўлади.

Шунингдек, ушбу халқаро конференция доирасида 30дан зиёд халқаро мутахассисларнинг, 200дан зиёд маҳаллий профессор-ўқитувчилар, талабаларнинг илмий мақолалари чоп этилди.

Анжуман 6 ноябрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг