Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда дунёнинг таниқли экспертлари жамланди. «StarTTech» конференциясидан онлайн трансляция (видео)

Тошкентда дунёнинг таниқли экспертлари жамланди. «StarTTech» конференциясидан онлайн трансляция (видео)

Бугун, 10 январ куни Тошкент шаҳрида ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган «StarTTech» конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда IТ-парк томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан АКТ мутахассислари йиғилиб, уларнинг маърузалари тингланади, шунингдек,  IТ-паркнинг йил якунлари ва келажак режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

«StarTTech» 4 сессиядан иборат бўлиб, улар энг муҳим IТ-блокларни ўз ичига олади, масалан: стартап экотизими, венчур молиялаштириш, IТ-таълим ва IТ-марказлар, IТ-экспортни ривожлантириш.

Конференцияда маҳаллий ва хорижий экспертлар маъруза қилишади. «Xabar.uz» сайти IТ-парк билан ҳамкорликда ушбу тадбирдан онлайн трансляция амалга оширади. Қуйида уни тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг