Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент транспорти» мобиль иловасидан «Velos сity»гача. Бош вазир маслаҳатчисига янги лойиҳалар кўрсатилди

«Тошкент транспорти» мобиль иловасидан «Velos сity»гача. Бош вазир маслаҳатчисига янги лойиҳалар кўрсатилди

Фото: Электрон ҳукумат маркази

Кеча, 7 август куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖда рақамлаштириш ҳолати ўрганилди, деб хабар бермоқда Электрон ҳукумат маркази ахборот хизмати.

Унда Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарияти ва бошқалар иштирок этишди.

«Тошшаҳартрансхизмат» мутахассислари томонидан «Тошкент транспорти» мобиль иловаси тақдимоти ўтказилди.

Қайд этилишича, эндиликда мазкур мобил илова фойдаланувчилари:

  • Шаҳар жамоат транспорти ҳаракат таркибини (автобусларни) реал вақтда кузатиш;
  • Автобусларни сафар вақтлари ҳақида маълумотга эга бўлиш;
  • Фойдаланувчи (йўловчи) турган жойга энг яқин бўлган оралиқ бекатлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш;
  • Манзилга элитувчи энг тезкор ва фойдали йўналишга эга бўлиш;
  • Шаҳар жамоат транспортида ҳаракатланишнинг энг мақбул (оптимал) усулини топиш;
  • Ҳаракатланиш чизмаси, локатсияси ҳамда автобуслар ва фойдаланувчининг ҳаракат тарихини сақлаш;
  • Электрон транспорт карталари сотиш шохобчалари жойлашувини (локациясини) тезкорлик билан топиш ва ушбу манзилга ҳаракатланувчи автобус йўналишини кўриш;
  • Шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда, йўналишнинг А нуқтадан Б нуқтасига бориш бўйича аниқ қўлланмага эга бўлишлари мумкин.

Ўрганиш давомида Тошкент шаҳри жамоат транспорти Диспетчерлик бошқарув автоматлаштирилган тизими ҳамда Жамоат транспорти/автобус бекат ва шохобчалар электрон ID реестри ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, пойтахтда янги – Velos сity лойиҳаси йўлга қўйилиши ҳақида ахборот берилди.

Унга кўра, Тошкент марказидаги «Миллий боғ»дан Юнусобод туманининг 12-даҳасигача велойўлак ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг