Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Томди тумани «Сукетти» овулида телеканаллар сони 23 тагача кўпайди (видео)

Бугунги кунга қадар Томди туманидаги «Сукетти» овулида рақамли форматда Миллий телерадиокомпаниянинг 12 та ва Халқ таълим вазирлигининг 3 та онлайн-мактаб телеканаллари эфирга берилаётган эди.

Ушбу ҳудудларда нодавлат телеканалларнинг ҳам эфирга берилишини ва аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК Навоий радиотелеузатиш маркази билан яқиндан танишганди.

АКТ вазири Ш.Содиқов ташаббуси билан кўп йиллардан буён «Лангар» РТСдаги автотранспорт муаммоси ижобий ҳал қилиниб, Россияда ишлаб чиқарилган «ЕНEСEЙ» СТМ-1993055 русумли махсус ишлаб-чиқариш технологик транспорт воситаси харид қилинди ҳамда «Лангар» РТС ишчи-ходимларига ушбу махсус транспорт воситаси фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Ш. Содиқов РТСнинг ёш ходимлари билан суҳбатлашиб, РТСда ўрнатилган янги замонавий рақамли телеузаткичларни кўздан кечириб «Лангар» РТС томонидан узатилаётган рақамли телеканаллар сонини ҳам кўпайтириш бўйича амалий чоралар кўриш учун аниқ вазифалар белгилаб берилганди.

Қисқа вақтда амалга оширилган ишлар натижасида Томди туманининг «Сукетти» овулида Нодавлат телеканалларининг ҳам эфирга узатилиши таъминланди. Натижада телеканаллар сони 23 тага кўпайди. Бундан ташқари 5 та радио каналлар ҳам эфирга узатилмоқда.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникуцияларини ривожлантириш вазирлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ва ходимлари Томди туманининг «Сукетти» овулига ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар юзасидан аҳоли билан учрашди.

Учрашув давомида «Сукетти» овулида яшаётган Шониёзовлар хонадонига ташриф буюрилиб, амалга оширилган ишларнинг натижаси ҳам кўрилди.

Хонадон эгаларига эсдалик совғалари ҳам берилди.

Шу билан бирга, Томди тумани Утемурат аҳоли яшаш пунктида ҳам шиша толали кабель орқали рақамли телеузатгичга етказилиб, телеканалларнинг сифатли эфирга берилиши йўлга қўйилди.

Таъкидланишича, Навоий радиотелевизион узатиш марказига қарашли «Лангар» РТС Нурота тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландикдаги чўққисида қурилган. Ўзгаришлар натижасида вилоятлар ҳудудида теледастурлар билан қамров доираси кенгайди ва рангли телекўрсатувлар сифати яхшиланди. «Лангар» РТС баланд тоғ чўққисида жойлашганлиги сабабли нафақат вилоят аҳолисини, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари аҳолисининг ҳам бир қисмини рақамли теледастурлар билан таъминламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг