Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Технопарк резидентларига катта имтиёзлар берилади

Технопарк резидентларига катта имтиёзлар берилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки Технологик парк — АТ-Паркнинг очилишига бағишланган биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтгани хусусида хабар берилганди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноан АТ-Парки резидентлари 2028 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга қадар қуйидагилардан озод этиладилар:

  • Барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбуран ажратмаларни, шунингдек, ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
  • белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эхтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари);
  • товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушган тушумлар доирасида хорижий мутахассисларнинг чет эл валютасида нақд пулсиз шаклда иш ҳақи хорижда очилган халқаро тўлов карталарига тўлашга рухсат берилади.

Юқоридаги имтиёзлардан ташқари, ходимлар томонидан АТ-Парки резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар:

  • жисмоний шахсларнинг белгиланган даромадларига солинадиган солиқ фоиз ставкаси 7,5 фоиз;
  • солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг