Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram» фойдаланувчиларига хакерлар ҳужум қилди

«Telegram» фойдаланувчиларига хакерлар ҳужум қилди

Фото: «Ведомости»

Шимолий кореялик хакерлар «Telegram» фойдаланувчиларига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда «Озод Осиё» радиоси «Касперский лабораторияси»га асосланиб хабар тарқатди.

Шимолий Кореянинг «Lazarus» номи остида танилган хакерлик гуруҳи «Telegram» мессенжери орқали зарарли дастурий таъминотни тарқатган, дейилади хабарда.

Хакерлар криптовалюталар билан ишловчи сохта компаниялар тузиб, мижозларни жалб этишган ва фойдаланувчиларнинг қурилмаларига зарарли дастурларни  жойлаштиришган.

Киберҳужумдан Буюк Британия, Польша, Россия ва Хитой фуқаролари зарар кўргани айтилмоқда. Етказилган зарар миқдори очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Lazarus» хакерлари «Sony Pictures» (2014 й.), Бангладеш марказий банки (2016 й.) ва Ҳиндистон банкоматлари (2019 й.)га киберҳужумлар уюштирганликда гумон қилинади. 2017 йили жуда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган «WannaCry» вирусини ҳам айнан улар тарқатгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг