Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ ва Жанубий Кореянинг Миллий ахборот жамияти агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

ТАТУ ва Жанубий Кореянинг Миллий ахборот жамияти агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети вакиллари Жанубий Кореянинг Миллий ахборот жамияти агентлиги (NIA) томонидан ташкил этилган «2020 — Глобал етакчилик онлайн форуми» (2020 Global ICT leadership online forum)да иштирок этди.

«2020 — Глобал етакчилик онлайн форуми»да Бирлашган миллатлар ташкилоти, Жаҳон банки, Жанубий Корея, Непал, Камбоджа, Туркманистон, Сербиа каби мамлакатлардан ахборот коммуникация технологиялари ва турдош вазирликлардан вакиллар иштирок этдилар.

Онлайн форум давомида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Жанубий Кореянинг Миллий ахборот жамияти агентлиги (NIA) ўртасида англашинув меморандуми имзоланди.

Меморандум асосида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида «Ахборот алмашиниш маркази»ни ташкил этиш, АКТ соҳасида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, ахборот ва билимлар алмашиниш имкониятларини ошириш бўйича ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.

ТАТУнинг Фарғона филиалида ташкил этиладиган «Ахборот алмашиниш маркази» АКТ соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, талабалар ва кенг жамоатчиликни ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий билимларни эгаллаш, соҳага оид турли дастурларда иштирок этиш имкониятини яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг