Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадқиқотчилар смартфонда девор ортини кўришди

Тадқиқотчилар смартфонда девор ортини кўришди

Фото: «Rg.ru»

Санта-Барбарадаги Калифорния университетининг Янцзи Чжу бошчилигидаги олимлари оддий смартфон ва дастурий таъминотдан фойдаланиб, симсиз интернет радиосигналлари ёрдамида уйни қандай кузатиш мумкинлигини намойиш этишди.

Илгариги — WiFi-роутерни назоратга олиш ёки махсус антенналар керак бўладиган тадқиқотлардан фарқли ўлароқ, санта-барбаралик олимларга WiFi-сигналларнинг кучини аниқлашнинг ўзи кифоя қилди.

Деворлар, деразалар, эшиклар ва одамларнинг ўзи радиосигналларни қайтариши сабабли, хона ичида нима бўлаётганини аниқ тасвирлаш қийин, бироқ барибир, масалан, одамнинг қаерда эканлигини тахминан билиб олса бўлади.

«Хонадаги одам(лар) ҳаракатланяптими, ўрнидан турдими ё ўтирдими, эшикни очяптими — буни аниқлаш қийинмас. Агар ихтиёрингизда уйнинг плани бўлса, бу маълумотни унда акс эттириш мумкин», — деб хабар беради журналист Ян Дёнгес «Handelsblatt» учун ёзган мақоласида.

«Тўғри, бунинг учун «жосус» роутер қаерда жойлашганини аниқлаб олиши керак», — таъкидлайди Дёнгес. Бунинг учун уй олдидан мобил телефон (...) билан бир неча марта ўтилса кифоя. Уйда роутерлар сонинг кўп бўлиши жосуслик тизимининг фойдасига ишлайди».

Жосусликнинг бу турига қарши туриб бера олувчи реал механизмлар саноқлигина. Шулардан энг ишончилиси — Wi-Fi сигналларини сунъий сўндиргичлар, дейилади мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг