Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлар учун  электрон тижорат бепул курси ташкил этиляпти

Тадбиркорлар учун  электрон тижорат бепул курси ташкил этиляпти

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ИТ-Парк билан ҳамкорликда электрон тижорат бўйича бепул курс ташкил қилинмоқда.

Бепул курс — нима учун?

Лойиҳанинг мақсади тадбиркорларнинг онлайн савдо кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш. Курс доирасида олинган билим ва кўникмалардан тадбиркорларга кейинчалик ўз бизнесини ривожлантириш ва кенгайтиришда қўл келиши аниқ.

Курсга маҳаллий электрон тижорат бозорининг етакчи ва муваффақиятли ИТ-лойиҳаларида раҳбарлик қилаётган экспертлар жалб қилинган:

  • Азиз Аҳроров — Shoptextile.uz;
  • Бобир Нурмуҳаммедов — Vendoo Uzbekistan;
  • Диля Алимова — Osto.uz;
  • Зоҳид Ўлмасбоев — LeBazar;
  • Дилнаво Шасимова — Kamelot Toshkent;
  • Ғайрат Ҳасбиулин — Octo.uz;
  • Азамат Абдуллаев — Fargo;
  • Артур Тупиев — 5×10.ru;
  • Акмал Пайзиев — Express24.

Шунингдек, хорижлик электрон тижорат мутахассислари ҳам бепул курсларда қатнашади.

Тренинг вебинар шаклида ўтказилади, унда иштирокчилар саволлар бериб, ўқитувчилар билан мулоқот қилишлари мумкин. Амалий машғулотлар ва офлайн кўриш имкониятига эга видео-маърузалар курс дастурига киритилган!

Курс охирида қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиш мумкин:

  • Мақсадли аудиторияни таҳлил қилиш;
  • Талаб ва рақобатчиликни баҳолаш;
  • Электрон тижоратнинг ҳуқуқий асослари;
  • Электрон тижоратда асосий молиявий кўрсаткичлар;
  • Трафикни жалб қилиш каналларини баҳолаш;
  • Товарларни бозорларга чиқариш ва савдоларга йўл бериш.

Курс тингловчилари шунингдек онлайн-дўкон яратиш учун мос платформани танлаш, стратегияни ишлаб чиқиш, молиявий моделни тузиш, логистика ташкил қилиш, онлайн-савдони ишга туширишни ўрганишади.

Курсларда рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https: //clck.ru/NwKkj

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг