Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳада «Startup Mix» бизнес-анжумани бўлиб ўтди

Инҳада «Startup Mix» бизнес-анжумани бўлиб ўтди

Фото: Инҳа университети

20 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) «Startup Mix» стартап ва инновациялар бўйича энг нуфузли бизнес-анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир давомида видео тақдимотлар, мастер-класслар, стартап лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди, сторителинг, суний интеллект каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Инҳа университетининг 4 босқич талабалари Сабина Акбарова и Анвар Мўминов ўзининг «BitStreem» лойиҳаси тақдимотини ўтказди. BitStreem бу машинали ўқитиш ёрдамида индивидуал ёндашувни танлаш орқали ўзбек тилида онлайн курсларда ўқитиш учун мўлжалланган интерактив платформадир. Платформа орқали талаба керакли маълумотни онлайн режимида исталган вақтида олиши мумкин. Шунингдек форумда бошқа ўқувчилар билан ахборот алмашиш, ўқиш жараёнининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш ёки тажриба билан бўлишиш имконияти ҳам яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг