Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стартапни йўлга қўймоқчимисиз? Сизни қўллаб-қувватловчилар бор

Стартапни йўлга қўймоқчимисиз? Сизни қўллаб-қувватловчилар бор

Фото: «rtmc.uz»

Ўзбекистон бўйлаб Ёшлар стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг учинчи даврида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланди. Жорий йилда бешта энг яхши жамоа стартапни яратишга оид улкан тажрибадан ташқари, ўз лойиҳаларини ривожланитириш учун пуллик сармояларга ҳам эга бўладилар.

2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Стартап-ташаббуслари» дастури ёшларни ўз шахсий стартапларини яратишга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган. Дастур БМТТД, Савдо-саноат палатасининг қўшма фаолияти маҳсулоти бўлиб, жорий йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Дастурга саралаш қандай ўтказилади?

Дастурга саралаб олиш онлайн аризалар ва жамоалар билан суҳбат ўтказиш асосида амалга оширилади. Хусусан, қизлар раҳбарлигидаги ёки жамоалар таркибида таъсисчи сифатида қизлар иштирок этаётган жамоалар ва лойиҳалар устуворлик касб этади.

Дастур нималардан иборат?

Ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган энг яхши лойиҳаларнинг муаллифлари дастурда иштирок этишлари ва «Lean Startup» («тежамкор стартап») услубияти асосидаги стартап-лойиҳаларни ривожлантириш бўйича таянч таълим курсини ўташлари мумкин.

Дастлабки икки давр тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, асосий эътибор экспертлар ва менторлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда танлаб олинган стартапларни ҳаётга татбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатишга қаратилади. Экспертлар лойиҳа ғояларини ҳаётийлигини аниқлашда, қиймат таклифлари ва қабул қилинган тахминларни синашда, MVP (якуний маҳсулотнинг минимал ишга лаёқатли кўриниши)ни яратишда, лойиҳанинг бизнес-моделини ишлаб чиқишда, савдо каналларини излашда ва сармоячилар учун тақдимотни тайёрлашда ёрдам берадилар.

Энг муваффақиятли лойиҳаларнинг муаллифлари «Demo Day» якуний тадбири — истиқболдаги инвесторларга ўз лойиҳаларини тақдим этиш ҳамда инновациялар форумида иштирок этиш имконига эга бўладилар. «Demo Day» якунлари бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа ўз стартапларини ривожлантириш учун беғараз сармоя шаклида маблағга ҳам эга бўладилар. Бунда молиявий кўмак Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан кўрсатилади.

Жорий йилда алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари Тошкент шаҳридан ташқари, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказилади. Ҳар бир ҳудудда қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиш учун 30 тагача энг яхши лойиҳани танлаб олиш режалаштирилган. Дастурнинг ҳудудий босқичи якунланганидан сўнг, эксперт гуруҳи томонидан саралаб олинган 3 тагача энг яхши лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтадиган «Demo Day» якуний тадбирида иштирок этиш имконини қўлга киритади.

Қандай қилиб иштирокчига айланиш мумкин?

Дастурда қандай иштирок этиш, лойиҳаларни саралаб олиш мезонлари ва иштирокчиларга қўйилган талаблар ҳақидаги маълумот бу ерда жойлаштирилган.

Ариза топширишнинг якуний санаси – 2018 йил 17 сентябр.

Дастур янгиликларидан хабардор бўлиш учун дастурнинг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифасига аъзо бўлинг. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг