Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги объектлари ўртасида видеоконференцалоқа ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги объектлари ўртасида видеоконференцалоқа ташкил этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда карантин тартибидаги объектларда, хусусан, янги барпо этилаётган шифохоналар ҳудудларида телекоммуникация хизматларини ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шифокорларнинг ишида реал вақтда ўзаро маслаҳат ва маълумот алмашиниш имконияти катта аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, «Ўзбектелеком» АК қисқа вақт ичида республикамиз бўйлаб 87 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги объектлари ҳудудида видеоконференцалоқа хизматини ташкил этди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

«Ўзбектелеком» АК аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш учун, шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш учун барча шароитларни яратмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг