Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Содиқов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Шуҳрат Содиқов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида вазир Шуҳрат Содиқов жаноб элчининг Ўзбекистонга тайинлангани муносабати билан табриклади ва юксак ва маъсулиятли ишида муваффақият тилади. У, шунингдек, 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи ахборот технологиялари соҳасида Ўзбек-корейс ҳамкорлигини янада кенгайтирганини таъкидлади.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари, айниқса, космик тадқиқотлар ва технологиялар, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT-таълим ва телетиббиётнинг энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг