Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев IT-паркнинг Тошкент филиалини ташкил этиш ишлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев IT-паркнинг Тошкент филиалини ташкил этиш ишлари билан танишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюрганди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида IT-паркнинг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берганди.

Бугун 28 феврал куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу топшириқ асосида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти билан танишди.

Бугунги кунда, IT-Парк филиал биносининг консепсияси ишлаб чиқилди. Филиал биноси қурилиш ости майдони 665 кв.м.га тенг бўлиб, 16 қаватдан иборат ва умумий майдони 11,3 минг кв.м.га тенг бино қурилиши бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.

Филиал биноси 600 та иш ўринга мўлжалланган бўлиб, 50 дан ортиқ янги IT-парк резидент-корхоналарни жойлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур IT-Парк филиалида резидент-корхоналарга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур инфратузилма, шу жумладан, замонавий лабораториялар, коворкинг марказ ҳамда офис майдонлари тақдим этилиб, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади.

IT-Парк филиалининг асосий вазифаларидан бири IT-парк резидентлари ва ихтисослашган мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини йўлга қўйишдан иборат бўлади.

IT-парк филиалида ихтисослашган мактаб ўқувчилари томонидан резидент-корхоналар билан биргаликда ахборот технологиялари йўналишида ҳамда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича турли лойиҳалар ва стартаплар амалга оширилади.

Шунингдек, IT-парк резидент-корхоналари томонидан мактаб ўқувчилари учун турли хил амалий машғулотлар, лаборатория дарсларини ўтказиш орқали уларни ахборот технологиялари соҳасидаги бизнес жараёнларини ўрганишга ёрдам беради.

Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг мактабни битиргандан сўнг ахборот технологиялари соҳасида тайёр кадр бўлиб шаклланишига имконият яратиб, ўз фаолиятини IT-паркда давом эттириши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг