Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«RoboCUP» мусобақаси ғолиблари Хитой оромгоҳига йўлланма олди

«RoboCUP» мусобақаси  ғолиблари Хитой оромгоҳига йўлланма олди

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда юртимиздаги иқтидорли ёш робототехниклар ўртасида ўтказилган  «RoboCUP» телевизион мусобақаси ўз якунига етди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 11 июнь куни  «Mening Yurtim» телеканалида  «RoboCUP» мусобақасининг финал кўрсатуви намойиш этилди. «RoboCUP» мусобақаси Робо-сумо ҳамда Робо-футбол йўналишдан иборат бўлиб, 2 ёш тоифаси, яъни 16 ёшгача бўлган болалар ҳамда 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Дастлаб 5–20 март оралиғида Инновацион ривожланиш вазирлигининг сайтида аризалар онлайн тарзда қабул қилиб олинди. Ўн кишидан иборат махсус комиссия томонидан Робо-футбол йўналиши ўйича 16 та жамоа ва Робо-сумо йўналиши бўйича 12 та жамоа танлаб танлаб олинди.

Робо-сумо йўналишида икки нафар иштирокчидан иборат ҳар бир жамоа Ардуино платформаси асосида роботлар яратдилар ва роботлар марду майдонда ўз кучларини синадилар. Икки ой давом этган телевизион мусобақанинг финалига чиққан Жавоҳир Раҳимов ва Иброҳим Султонов ғалаба қозониб, Хитойнинг Аsian Science Camp оромгоҳига йўлланмани қўлга киритдилар.

Робо футбол йўналишдаги мусобақа Lego конструкторлари ёрдамида ясалган роботлар ўртасида бўлиб ўтди. Бу йўналишда  «Just robotics» жамоаси ғолиб деб топилди. Жамоа аъзолари Ҳабибуллоҳ Акромжонов ва Асрорхўжа Ғанихўжаевлар Турин политехника университетига киришда имтиҳонларида қўшимча 30 фоиз имтиёзга эга бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Ғолиб жамоа аъзолари мазкур имтиёздан исталган пайт фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари икки йўналиш бўйича ҳам биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар соҳибларига махсус дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг