Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Regulation.gov.uz»нинг янги талқини ишга тушди

«Regulation.gov.uz»нинг янги талқини ишга тушди

Фото: «Regulation.gov.uz»

Бугун, 24 июлдан Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталининг янги талқини иш бошлади.

Бундан аввалги талқин 23 июлда жойлаштирилган ҳужжатлар муҳокамаси якунига қадар, яъни 7 августга қадар фаолият юритади, сўнгра ушбу талқин фақат архив сифатида фаолиятини давом эттиради.

Порталнинг янги талқини қандай имкониятларни тақдим этади?

  • Фойдаланувчилар Ягона идентификациялаш тизими ёки ижтимоий тармоқлар орқали авторизациядан ўтган ҳолда Портал имкониятларидан фоядаланишлари мумкин;
  • Фойдаланувчилар учун алоҳида кабинет яратилган, ушбу кабинетда фойдаланувчига қўшимча қулайликлар мавжуд.
  • Интерфейс 3та тилда яратилганлиги учун ҳужжат лойиҳаларини бир пайтнинг ўзида учта тилда жойлаштириш ҳамда учта тилда таклиф қолдириш имконияти мавжуд;
  • Қонунчилик жараёнидаги замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда Порталда Парламент учун алоҳида саҳифа яратилган бу ерда Сенат ёки Қонунчилик палатаси томонидан яратилаётган қонун лойиҳалари жойлаштирилади;
  • Фойдаланувчилар ўз хоҳишларига кўра ҳужжатларга ўз таклифларини аноним тарзда қолдиришлари мумкин;
  • Амалдаги қонунлар юзасидан фойдаланувчилар ўз таклиф ва фикр мулоҳазаларини махсус Форумда изҳор этишлари ҳамда ўзаро фикр алмашишлари мумкин;
  • Давлат ташкилотлари учун ҳам ҳужжатларни жойлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби соддалаштирилган.

Яқин келажакда ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал этилгач ушбу Портал негизидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳларининг умумхалқ муҳокамаси ва идоравий келишув жараёнларини бир пайтнинг ўзида ўтказиш тартибини ҳамда «даромад ва сарф-ҳаражатлар таҳлили» (cost benefit analysis) институтини жорий этиш режалаштирилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг