Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиши Томди ёшлари учун ажойиб совға бўлди

Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиши Томди ёшлари учун ажойиб совға бўлди

Фото: «Mitc.uz»

Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда босқичма-босқич Рақамли технологиялар ўқув марказларни ташкил қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида ҳам Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Шундай марказлардан бири Навоий вилоятининг олис ва чўл ҳудудларидан бўлган Томди туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Бугунги кунда вилоятнинг 8 та (Кармана, Хатирчи, Қизилтепа, Нурота, Учқудуқ, Томди туманлари, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари) туман ва шаҳарларда ўқув марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

Мазкур ўқув марказига ИТ Парк томонидан тўлиқ мебель жиҳозлари ва замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган бўлиб, аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.

Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек, уларни ахборот-коммуникация технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмаларни яратиш, стартап лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг