Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли даврда ахборот ва коммуникация: очиқ ва яширин таъсирлар (фото)

Рақамли даврда ахборот ва коммуникация: очиқ ва яширин таъсирлар (фото)

Фото: «archive.uz»

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида «Рақамли даврда ахборот ва коммуникация: очиқ ва яширин таъсирлар» мавзуида халқаро анжуман ўтказилди. Тадбир ЮНЕСКОнинг «Ахборот ҳамма учун» ҳукуматлараро дастури ҳамда X Халқаро IT-форум доирасида ташкил этилди.

Анжуманга 40 мамлакатдан 100 га яқин қатнашчи — ахборот-коммуникация технологиялари, медиа, фалсафа, сиёсат, социология, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари, кутубхоналар, бошқарув органлари, хуссий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари каби соҳаларнинг назариячи ва амалиётчилари ташриф буюрди. Халқаро анжуманда мамлакатимиз номидан «Ўзархив» агентлиги вакили Авазбек Турапов қатнашди.

Тадбир «Кенгайиб бораётган рақамли макон», «Ижтимоий коммуникациялардаги ўзгаришлар», «Қаёққа кетяпмиз: кибермакондаги очиқликками ёки саралашгами?», «Рақамли бугун: кутганларимиз ва ҳақиқат» сингари мазулардаги умумий мажлислар тартибида ўтказилди. Шунингдек, «Медиа-ахборот саводхонлиги» мавзудида мубоҳаса, «Рақамли даврда маданият ва тиллар» ва «Ахборотдан фойдаланиш: ҳуқуқ ва адолат» мавзуларида шўъба йиғилишлари, «Электрон ахборотни сақлаш муаммолари» бўйича семинар ўтказилди.

Делегатлар ахборот ва коммуникация соҳаларида рақамли технологиялар тарқалиши билан боғлиқ муаммолар, ҳодисалар ва тенденцияларни муҳокама қилишди. Бу айниқса, сўнгги ўн йилликда яққол намоён бўлди, ҳозир сезилар-сезилмас намоён бўлаётган ўзгаришлар эса яқин келажакда ижтимоий-маданий ландшафтга сезиларли таъсирини ўтказиши эҳтимолдан холи эмас.

Тадбир доирасида қатнашчилар учун Ханти-Мантийск автоном округи — Югра давлат архивига саёҳат уюштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг