Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Раҳбар-ходимлар стрессни қандай енгиши мумкин? (фото)

Раҳбар-ходимлар стрессни қандай енгиши мумкин? (фото)

Фото: Xabar.uz

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятидаги «Навбаҳор» сиҳатгоҳида 1-6 март кунлари «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК барча таркибий бўлинмалари раҳбар-ходимлари учун рақамли иқтисодиёт, замонавий менежмент йўналишда ўқув курси ташкил қилди.

Куни кеча, 5 март куни бир ҳафталик ўқув машғулотлари якунига етиб, IT-Парк шоу-румида сертификат топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Тадбир аввалида «РРТМ» ДУКнинг ўтган йилги фаолияти ва келгуси вазифалари юзасидан фикр алмашинилди. АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ўзини-ўзи молиялаштириш корхона равнақида муҳим ўрин тутиши ҳақида сўз юритиб, сифатли хизмат кўрсатиш энг асосий талаб эканлиги, бу борада раҳбар-ходимлар ташаббускор бўлишларини алоҳида таъкидлади.

Шу мақсадда ҳам корхонанинг раҳбар-ходимлари ҳафталик ўқув давомида рақамли иқтисодиёт – ривожланиш трендлари ва хусусиятлари, стрессни бошқариш, раҳбарда касбий стресс профилактикаси ва уни енгиш усуллари, раҳбар-кадрлар креатив фикрлаш кўникмаларини оширишнинг инновацион усуллари, раҳбар фаолиятида учрайдиган хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари, селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш, мақсадга эришишда ички ресурслардан фойдаланиш, ўзини-ўзи ривожлантириш хариталарни  тузиш сингари тренинг машғулотларида қатнашишди. Курс тингловчиларнинг ўзлари эътироф этганидек, бу амалий машғулотлар стресс ҳолатларини енгиш, жараённи бошқаришда ақсотади.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК раҳбар-ходимлари Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг IТ-инкубация маркази ҳамда IT-Парк фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбир якунида уларга махсус сертификатлар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг