Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш мумкин (видео)

Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш мумкин (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ҳамма ҳам ёши улғайганда нафақа пулини олиб, кексалик гаштини суришни ният қилади.

Айниқса, бир даврага йиғилган нуронийларимиз ўз суҳбатларида пенсия мавзусига тўхталиши шубҳасиз. Бири нафақаси ошган-ошмаганини билмаётганидан, бошқаси пенсияси ҳақида маълумотларни олиш учун кўп овора бўлаётганидан гапириб қолади...

Шундай пайтда улар орасида «замонавийроғи» бўлса, ҳозир бу муаммо эмаслигини айтиб, my.gov.uz портали орқали уйдан чиқмаган ҳолда ҳам маълумот олиш мумкинлигини тушунтира кетади.

Агар бу мавзу сизни ҳам қизиқтириб қолган бўлса, марҳамат, тезда Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидан рўйхатдан ўтинг. 

Ушбу амалиётдан сўнг қидирув сатрига «Пенсия ҳақида маълумот» ёзувини киритиб, сўралган манзилга ўтинг. Хизмат паспорти билан танишиб чиқиб, жараённи давом эттиринг.

Кейинги бўлимда маълумотлар бўйича керакли бандни белгилаб, пенсия турини танланг. Маълумотнома олишдан мақсадингизни кўрсатинг ва ҳужжат тақдим қилинаётган ташкилотни, керакли маълумот бўйича аниқ санани белгиланг.

Навбатдаги жараёнда Электрон ҳукуматнинг хизматлар базаси орқали нафақа маълумотлари кўрсатилган файлга ўтиш сўралади.

Унутманг!

Пенсия жамғармаси томонидан сизга белгиланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотнома мутлақо бепул тақдим этилади.

Хуллас, энди нуронийларимиз ўз нафақалари ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг