Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком»да профилактика. Бу «UzCard» терминаллари ишига ҳам таъсир қилади

«Ўзбектелеком»да профилактика. Бу «UzCard» терминаллари ишига ҳам таъсир қилади

Фото: «uzcard.uz»

«UzCard» компанияси август ойи охиригача терминаллар ишида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 19 августдан 30 августга қадар POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин.

Бунга «Ўзбектелеком» компаниясида профилактика ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Қайд этиш лозимки, «Ўзбектелеком» АКнинг «Uzonline» интернет хизматларида узилишлар кузатилмоқда. Компания хабарига кўра, бу ҳолат 30 августга қадар давом этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг