Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» икки тариф режасида тезликни 1,5 бараварга оширди

«Ўзбектелеком» икки тариф режасида тезликни 1,5 бараварга оширди

Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 24 июлдан UNLIM сериясининг айрим тариф режаларига ўзгартиришлар киритгани ҳақида хабар бергандик. Компания матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра, 2019 йил 27 июлдан UNLIM 4 ва UNLIM 6 тариф режаларига ҳам ўзгартиришлар киритилади.

Хусусан, бу тариф режаларида интернет тезлиги бир ярим бараварга оширилиши ва ойлик абонент тўлови ўзгармай қолдирилиши айтилган.

Энди 6 Мбит/с. тезликдаги чексиз интернет нархи — 99 000 сўм, 10 Мбит/с. тезликдаги тариф режаси — 119 000 сўмни ташкил этади.

2019 йил 27 июлдан бошлаб UNLIM 4 ва UNLIM 6 тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар учун уланиш тезлиги бир ярим бараварга ортади ва мос равишда 6 ва 10 Мбит/с ни ташкил қилади. Ва бу, албатта, абонент тўловидаги ўзгаришларсиз!

Интернетга ADSL технологияси орқали уланган UNLIM тариф режасидаги абонентлар учун тарифнинг арзонлаштирилган нархи 99 000 сўмни ташкил қилади. Янги нарх 2019 йил 27 июлдан бошлаб кейинги ҳисобот даврининг биринчи кунидан амал қилади (ҳар бир абонент учун алоҳида шаклда).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг