Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» АК «Локомотив» клуби билан ҳамкорлик қилади

«Ўзбектелеком» АК «Локомотив» клуби билан ҳамкорлик қилади

Фото: «Lokomotiv.uz»

«Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали ҳамда «Локомотив» профессионал футбол клуби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳамкорликдан мақсад — мамлакатимизда, жумладан, олис ҳудудларда спортни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.

Томонлар ўз фаолият йўналишларини илгари суриш, шунингдек, ҳамкорликда  акциялар ва футбол ҳамда мобил алоқани оммалаштириш бўйича тадбирлар ўтказиш тўғрисида ўзаро келишиб олдилар. Миллий мобил алоқа оператори «Локомотив» ПФК жамоасига чемпионатлар ўтказиш даврида ишончли ва замонавий мобил алоқани таъминлаш бўйича техник қўллаб-қувватлашни амалга оширади.

Бундан ташқари, махсус акциялар ўтказилиши даврида «UZMOBILE» операторининг абонентлари клуб иштирокидаги учрашувларга бепул чипта олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг