Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК «ICTEXPO UZBEKISTAN 2019» кўргазмасида нималарни намойиш қилмоқчи?

«Ўзбектелеком» АК «ICTEXPO UZBEKISTAN 2019» кўргазмасида нималарни намойиш қилмоқчи?

Фото: «Ўзбектелеком» АК

«Ўзбектелеком» АК хабар беришича, компания АКТ ҳафталигининг бош техник ҳамкори бўлишдан ташқари, фаол иштирокчиси ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан компания ўзининг ва филиалларининг инновацион хизматлари, юридик шахслар учун фойдали акциялари ва бонуслари намойиш этиладиган кўргазмадаги стендига барчани таклиф этмоқда.

Эртадан (24—27 сентябрь кунлари) Тошкентда ва Фарғонада «ICTWEEK UZBEKISTAN 2019» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланади. Ҳафталик доирасида «ICTEXPO UZBEKISTAN 2019» кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Маълумот учун: 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган «ICTEXPO UZBEKISTAN» АКТ кўргазмаси Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасидаги барча муҳим ютуқлар намойиш этиладиган энг катта ва муҳим тадбир ҳисобланади. Ушбу тадбир анъанавий равишда бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради. Бу сафар кўргазма 25—27 сентябрь кунлари бир вақтнинг ўзида иккита шаҳарда бўлиб ўтади:

  • Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» павильонларида;
  • Фарғона шаҳридаги ТАТУ филиали катта залида.

«Ўзбектелеком» стендида меҳмонларни нималар кутмоқда?

  • қизиқарли ва интерактив танловлар;
  • компания ва унинг филиаллари хизматларига оид улкан ва фойдали акциялар;
  • қимматбаҳо совринли ўйинлар;
  • виртуал воқелик муҳитига жалб қилувчи ҳаяжонли фаол ўйинлар;
  • машҳур пойтахт ва cover-band юлдузларининг чиқишлари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг