Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» АК бош директорига янги маслаҳатчи тайинланди

«Ўзбектелеком» АК бош директорига янги маслаҳатчи тайинланди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Тимур Машрабжонович Мамажонов тайинланди.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Тимур Мамаджанов 1982 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Наманган Давлат университети бакалавриатини (2011 й.), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистратурасини (2013 й.) тамомлаган.

Т.Мамаджанов оммавий ахборот воситаларидаги иш фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Шу давр ичида «Наманганская правда», «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг ўринбосари лавозимида ишлалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг