Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга мобил телефонларнинг қонуний импорти бир неча баробарга ошди

Ўзбекистонга мобил телефонларнинг қонуний импорти бир неча баробарга ошди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йилнинг январь-октябрь ойлари ҳолатига кўра, Ўзбекистон 781,7 мингта мобил телефон импорт қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 10 бараварга кўп. Телефонлар импортининг умумий миқдори 5,5 млн долларга тенг бўлган.  Бу ҳақда «Газета.uz»га маълум қилди.

Телефон импортида энг катта улуши бўлган давлатлар:

  • Хитой — 556,6 минг дона (71,2%);
  • Вьетнам — 143,4 минг дона (18,3%);
  • Ҳиндистон — 36,7 минг дона (4,7%);
  • БАА — 23,9 минг дона (3,1%);
  • Россия — 11,3 минг дона (1,4%).

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан мобил қурилмалар IMEI кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг