Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги ягона IT-мактабга кириш имтиҳонлари ўтказилди (фото)

Ўзбекистондаги ягона IT-мактабга кириш имтиҳонлари ўтказилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 25 август куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 2019-2020 ўқув йили учун 5-синфга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, 10-23 август кунлари ихтисослаштирилган мактаб 5-синфига ўқувчилар ҳужжатлари қабули амалга оширди.

24 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида барча рўйхатдан ўтган ўқувчилар учун маслаҳат куни бўлиб ўтди. Унда жами 589 нафар талабгор қатнашди.

25 август куни эса математика ва инглиз тилларидан кириш имтиҳонларини ташкил этилди. Имтиҳонлар 2 соат давом этди.

Имтиҳон жараёнини кузатиш учун Жанубий Кореядаги Инҳа университети мутахассислар таклиф қилинди. Ҳар бир имтиҳон аудиториясидан жонли эфир йўлга қўйилди. Бу мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига ва барчага жараённи онлайн равишда кузатиш имконини берди. Кириш имтиҳонлари натижасида 589 нафар талабгордан 60 нафари ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан ташкил этилган ушбу ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тилларидан чуқурлаштирилган билим оладилар. Мактабда дарслар давлат тилида олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг