Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пандемия вақтида интернет тезлиги кўтарилди — АКТ вазирлиги

Ўзбекистонда пандемия вақтида интернет тезлиги кўтарилди — АКТ вазирлиги

Фото: «Mitc.uz»

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил 1 июн ҳолатига кўра жаҳонда кузатилаётган пандемиянинг глобал интернет тезлигига таъсирини эълон қилди. Бунинг натижаларга кўра, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, жаҳон миқёсида «COVID-19» пандемияси шароитида интернетнинг ўртача тезлиги 1 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги 7 фоизга ўсган (Mobile Speed Change).

Таъкидланишича, охирги йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, 2020 йил апрел ҳолатига интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллаган.  Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилиб, 131-ўриндан 94-поғонага чиққан.

Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра, интернет тезлиги қарийб 2,3 баробарга ўсган.

«Бундан ташқари охирги ой натижаларига кўра, мобил интернет тезлиги ҳам ўсмоқда: биргина 2020 йил апрел ойи ҳолатига мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/с. ташкил қилган бўлса, бир ой ичида мазкур кўрсаткич 11,92 Мбит/с.гача ўсди!», — дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг