Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 30 миллион долларлик «дата центр» қурилади (видео)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, тезкор мобил интернет қамровини йил якунигача 90 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда мавжуд серверлар тўлиб бораётгани, соҳадаги 300 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш учун 10 баравар кўп қувватли серверлар зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ахборотларни қайта ишлайдиган марказларни кўпайтириш, хорижий кредитлар жалб этиб, лойиҳа қиймати 30 миллион долларлик «дата центр» қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Юртимизда ахборот технологиялари соҳасида 60 минг киши меҳнат қилмоқда. Йиғилишда бу етарли эмаслиги таъкидланиб, соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга энг аввало маҳаллий технопарклар резидентларини жалб қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Келгуси ўқув йилида «1 миллион дастурчи» лойиҳасига 47 минг нафар ўқувчини қамраб олиш, соҳага замин яратиш учун мактабларда 7-синфдан бошлаб дастурлаш асосларини ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг