Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Миср: AКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Миср: AКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 29 ноябрь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Миср Aраб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Aмира Фахми билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки давлатлар ўртасида AКТ, шу жумладан, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IT-таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасида AКТ соҳасида ҳамкорлик истиқболларга эга бўлишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Миср Aраб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси A. Фахми Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, келгусида икки давлат ўртасида AКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратишини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Миср ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг