Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон технопарклари ўзаро ҳамкорлик ўрнатди (фото)

Ўзбекистон ва Қозоғистон технопарклари ўзаро ҳамкорлик ўрнатди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Олмаота шаҳридаги «DIGITAL ALMATY 2020» форумида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашгани ҳақида хабар бергандик.

Ташриф давомида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация Қозоғистоннинг Инновацион технологиялар парки (Tech Garden)га ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишишди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) ҳамда Қозоғистоннинг Инновацион технологиялар парки ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумни Қозоғистон Инновацион технологиялар парки раҳбари Асқар Сембин ва IT-парк директори Фарҳод Ибрагимовлар имзолашди.

Ушбу меморандум бошланғич экотизимни ривожлантириш соҳасида томонлар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, тавсиялар ишлаб чиқиш, билим, тажриба ва инновацион ечимлар алмашишни йўлга қўйиш имконини беради.

— Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишни орзу қилардим, мана бугун шу мақсадимизга эришдик. Ўзбекистоннинг IT-парки минтақамиздаги энг кучли мутахассисларни тўплаган. Ҳамкорлигимиз жуда самарали бўлишига ишонаман, — деди Асқар Сембин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг