Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жамоаси «Fin Tech Abu Dhabi» танловида ғолиб бўлди!

Ўзбекистон жамоаси «Fin Tech Abu Dhabi» танловида ғолиб бўлди!

Фото: IT Park матбуот хизмати

2019 йилнинг 21 октябридан 23 октябригача Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида бутун дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ сармоядор ва инноваторларни тўплаган энг йирик халқаро стартап фестивалларидан бири – MENA FinTech фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда IT Park матбуот хизмати хабар берди.

Бу йил IT Park томонидан ўтказилган Unbound Tashkent саралаш босқичи туфайли, танловда биринчи марта Ўзбекистондан Нодир Бадриддинов бошчилигидаги «Mayasoft Ltd» (тўлов карталарининг барча турларидан тўловларни исталган усулда – контакт ва контактсиз чип ёки магнит тасма орқали қабул қилиш имконини берувчи PoS мобил терминали) жамоаси иштирок этди.

Фото: IT Park матбуот хизмати

«Mayasoft Ltd» лойиҳаси танловда нафақат катта қизиқиш билан кутиб олинди, балки «EMERGING MARKETS FINTECH» (ривожланаётган Финтех бозори) номинацияси ғолиби ҳам бўлди.

«Бу кўлами ва ташкил этилиши жиҳатидан таасуротларга бой тадбирдир, чунки унда дунёнинг турли мамлакатларидаги стартап лойиҳаларига қизиқиш билдирган деярли барча томонлар иштирок этади. Танловда жами 50 та лойиҳа қатнашади. Ҳакамлар бизни учта асосий мезон: янгилик, самарадорлик ва таъсирлилик бўйича баҳоладилар. Биз ҳали ҳам ғалаба қозонганимиздан кучли ҳаяжондамиз ва бўлғуси стартап асосчиларига ўзларига ишонишлари кераклигини ва шунда ҳаммаси яхши бўлишини таъкидламоқчимиз!»  – деди «Mayasoft Ltd» жамоаси сардори Нодир Бадриддинов.

Фото: IT Park матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, «Fin Tech Abu Dhabi» халқаро стартап танлови молиявий технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни тўплайди, финалда эса, 50 та энг яхши жамоа ва бутун дунё бўйича 5000 дан ортиқ сармоядорлар ва меҳмонлар иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг