Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон IТ-тадбиркорларини Буюк Британиянинг нуфузли агентлиги қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон IТ-тадбиркорларини Буюк Британиянинг нуфузли агентлиги қўллаб-қувватлайди

Фото: «Mitc.uz»

2019 йилнинг 18-22 март кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб, бир қатор ташкилотлар ва IТ-компаниялар билан урашувлар ўтказди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар натижасига кўра, «London TechWeek 2019»да маҳаллий IТ-компанияларининг иштироки ҳамда унда республикамизни тақдим этиш, Британия инновациялар агентлиги очиқ фонди маблағларини жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «стартап-лойиҳалари»ни Буюк Британиянинг қўллаб-қувватлаш дастурларида иштироки, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича маҳаллий кадрларнинг ўқишларини ташкил этиш борасида Алан Тюринг институти билан яқин муносабатлар ўрнатиш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Фото: «Mitc.uz»

Делегация ташрифи доирасида, шунингдек, «Tech Nation» агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. У Тошкент шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркидаги IТ-тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Tech Nation» дастурларини татбиқ этиш, IТ-компаниялари экотизимини такомиллаштириш, технологик компаниялар дастурлари ва механизмлари бўйича тажриба алмашиш ва уларнинг келгусидаги молиялаштирилиши юзасидан ҳамкорликни назарда тутади.

«Tech Nation» 10 йил давомида Лондондан тортиб Бирлашган Қиролликнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, рақамли ва креатив экотизимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш устида иш олиб бораётган Буюк Британиядаги нуфузли агентликдир.

Агентлик улкан мақсадларга эга бўлган технологик тадбиркорларни уларнинг ривожланишини дастлабки, ўрта ва сўнгги босқичларида қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. У мутахассислар учун ўқувлар ташкил этади ҳамда бутун дунё бўйлаб рақамли технологиялар мутахассисларини жалб этиш мақсадида уларга виза масалаларида махсус кўмак кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг