Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил январ ойи натижаларига кўра янги рейтингни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон тўрт поғонага юқорилади.

Интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани эгаллаб турибди ва ўтган йилнинг январ ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилган. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсишдир. Январ ҳолатига кўра биз Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин), Туркманистон (176-ўрин)дан юқоридамиз, дейилади АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Умуман, охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 2,4 баробар ўсди — 10,89 Мбит/c.дан (2019 йил январ ҳолатига) 25,75 Мбит/c.гача (2020 йил январ ҳолатига).

Мобил интернет тезлигининг ошишида ҳам Ўзбекистон бир қатор натижаларга эришди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 132-ўринни эгаллаб, 2019 йил декабр ҳолатига нисбатан иккита позицияга, йил якуни бўйича эса бешта поғонага кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг