Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўртачирчиқ туманида АКТга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Ўртачирчиқ туманида АКТга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Фото: «Mitc.uz»

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожланиш, барча соҳаларга рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг устувор йўналишларидан биридир. Шу маънода малакали IT кадрларни тайёрлаш масаласи муҳим аҳамиятга эга.

Айнан фаол ва ташаббускор ёшлар тўлақонли равишда илғор технологияларни ўзлаштиришга ва республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш қобилиятига эга.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT мутахассисларни тайёрлашда ихтисослаштирилган тизимни яратиш, кенг аҳоли ва ёшларни долзарб АКТ йўналишлари бўйича ўқитиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларга замонавий рақамли технологияларни ўргатиш тизимини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Шу қарор асосида, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади. Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

Шундай Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида очилди.

АКТ вазирлиги томонидан стандартларга жавоб берадиган турникет ўрнатилган бўлиб, унда шахсни идентификация қилиш, ўқувчилар давоматини аниқлаш, тана ҳароратини ўлчаш ва карантин талабларини эслатиб турувчи функцияси мавжуд. Ундан ташқари фаоллар зали, 4 та компютер хонаси, электрон кутубхонани капитал таъмирдан чиқариб, 2 та проектор, штатив экран, 47 та замонавий компютер қурилмалари, 1 электрон доска, кўргазмали стендлар ва мебел жиҳозлари билан таъминланди. Бундан ташқари мазкур мактаб АКТ вазирлиги томонидан 42 дона замонавий компютер қурилмалари, 1 та электрон доска, 2 та проектор ва мебел жиҳозлари билан таъминланди.

Бунинг ҳаммаси таълим жараёнини жаҳон стандартларга мослаштиришга ёрдам беради. Масалан, электрон кутубхона тизими эса нафақат электрон манбаларни онлайн равишда кўриб чиқишга, уларни юклашга ҳам имкон яратилган. Хоналарда электрон доскалар ва замонавий компютер жиҳозлари ўрнатилган бўлиб, дарсларда ахборот-коммуникация ва мултимедиа технологияларидан фойдаланилади. Бир сўз билан айтганда, мазкур таълим масканида ўқувчилар учун замонавий билим олишда барча қулай имкониятлар яратилган.

Мазкур ўқув маскани АКТ йўналишига ихтисосланган бўлиб, унда ўқувчилар умумий фанлардан ташақари долзарб IT йўналишлари бўйича ҳам таҳсил олади. Ўқув жараёни 5-синфдан бошланади, ва мазкур мактабда ўқиш учун номзодлар танлов босқичидан ўтади.

Мазкур замонавий мактабларнинг очилиши, шубҳасиз, бўлажак авлодни ҳар тарафлама ривожланишида ва рақобатбардош IT кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг