Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар ёнмайдиган ва музламайдиган ўта эластик гель ишлаб чиқишди

Олимлар ёнмайдиган ва музламайдиган ўта эластик гель ишлаб чиқишди

Иллюстратив сурат

Хитой ва Германия олимлари ҳамкорликда нано-тасмали аэрогель материали ишлаб чиқишди. У шунчалик пишиқки, 196 даража совуқ ва 1000 даража иссиқ диапазонида эластиклигини умуман йўқотмайди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабарида айтилади.

Тадқиқот раҳбари, Хитой ФА қошидаги Сучжоу нанотехнологиялар ва нанобионика институти мутахасисси Чжан Сюэтуннинг айтишича, ғоваксимон пластинали тузилишли  материал жуда енгил — бир куб сантиметри 1,5 мг.ни ташкил этади.

Материал кўплаб маротаба букилса, ҳатто суюқ азотга солинса ҳам тузилишини йўқотмайди. Тадқиқот натижалари «Advanced Functional Materials» илмий журналида батафсил ёритилди.

Чжан янги ишланма аэрокосмик соҳа, ядродан ҳимояланиш ва бошқа юқори технологияли соҳаларда қўлламини топишига умид билдирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг