Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар: 2025 йилга бориб смартфон камералари девор ортини ҳам кўрсатадиган бўлади

Олимлар: 2025 йилга бориб смартфон камералари девор ортини ҳам кўрсатадиган бўлади

Смартфон камералари инсоннинг тана қисмларини 2-3 сония ичида сканерлаши мумкин.

Фото: «Digital Trends»

CES-2018 кўргазмасидан сўнг, бир қатор олимлар шундай хулосага келишди: инсоният яқин орада улкан технологик инқилобни кузатади. CES-2018 кўргазмасини кузата бир қатор олимлар шундай хулосага келишди: инсоният яқин орада улкан технологик инқилобни кузатади. Смартфон камералари бош суягини 2-3 сония ичида сканерлаши мумкин, шунингдек, деворлар ортини ҳам кўрсатадиган бўлади. 

Массачусетс технологиялар институти тадқиқотчиларининг сўзларига кўра, янги авлод қурилмалари юқори технологияларга эга бўлади. Олимлар 2-3 йил ичида смартфонлар ҳайвон ёки инсоннинг тана қисмларини сканер қилишга имкон берадиган махсус дастурлар ва жиҳозлар яратилишига эътибор қаратмоқдалар.

Қурилмаларда «тепловизор»дан фойдаланилади, тадқиқотларнинг эса сифати яхшиланади. Мутахассислар гаджетлар ёрдамида девор орқасида жойлашган объектлар ва нарсаларни сканерлаш мумкин деб ҳисоблайдилар. Бунинг учун махсус дачиклардан фойдаланилади, улар деворларга мустаҳкамланади. Иссиқлик ва ултрабинафша нурлар манзарани тўсиқдан ортидан кўриш имконини беради.

Бу каби технологияни Массачусетс олимлари ҳозирда жуда кам ҳолатларда ишлатишмоқда. Асосий эътибор қаттиқ сиртли девор ортини кўришга имкон берувчи камерага эга смартфон прототипини яратишга қартилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг