Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Nokia» беш камерали смартфонини тақдим этди

«Nokia» беш камерали смартфонини тақдим этди

Фото: «BGR.com»

«Nokia» бренди остида смартфонлар чиқараётган «HMD Global» компанияси беш орт камерали янги смартфонини тақдим этди.

«Nokia 9 PureView»ни фото ихлосмандлари учун ҳақиқий совға дейиш мумкин, смартфон «Zeiss» оптикаси билан таъминланган. Унда RAW «хом» форматида сурат олса бўлади, қолаверса, тасвир фокусини 12 мегапикселлик динамик диапазонда тасвир якунланганидан кейин ҳам тўғрилаш мумкин. Бунга икки рангли ва уч монохром — жами бешта камера ёрдамида эришилади.

«HMD Global» сайтида берилган маълумотга кўра, олти дюймли экранга эга «Nokia 9 PureView» смартфони «Qualcomm Snapdragon 845» процессорида ишлайди. Оператив хотираси — 6 ГБ, ўрнатилган хотираси — 128 ГБ. Аккумулятори сиғими эса 3320 мАс.га тенг.

Ушбу смартфон 2019 йилнинг март ойида сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Унинг АҚШ чакана бозоридаги нархи 699 доллардан бошланиши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг