Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти ҳокими алоқачиларни байрам муносабати билан тақдирлади

Навоий вилояти ҳокими алоқачиларни байрам муносабати билан тақдирлади

Фото:«Xabar.uz»

Бугун дунё билан тенглашаётган алоқа ходимларининг касб байрами. Навоий шаҳридаги «Ёшлар» марказида  вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида ташкил этилган тантанали  байрам тадбирига вилоятдаги  400 дан ортиқ алоқа ходимлари тўпланди.

Байрам тадбирида Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қобулжон Турсунов фидоий касб эгаларини байрам билан самимий қутлади ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Навоий филиали ходимларидан 7 нафари  вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Улар орасида     Салоҳиддин  Хаджамов,  Қувандиқ  Бисенбаев,  Ихтиёр Жумаев,  Ҳайит Жўраев, Олимжон Бойматов,  Дадахон Раимов,  Ғайрат Эргашев   каби ўз касбининг фидоийлари бор.

— Ҳозирда эса интенсив технологик ўзгаришлар асрида, Ўзбекистонда инновацион технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришда алоқа соҳаси ходимлари ҳиссаси беқиёсдир, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот  технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф. Тешаев.

Мамлакатимизда интернетга кенг полосали уланиш, WI-FI, WI-MAX, 3G ва 4G алоқаси каби янги алоқа технологиялари, шунингдек оперативликни ошириш, ахборот алмашувини янада ривожлантириш учун электрон ҳужжат айланиш тизими видеоконференцалоқа ва бошқа техник воситалар кенг жорий қилинмоқда. -Вилоятимиз бўйича  оптик толали алоқа линияларнинг умумий узунлиги 2019 йил 1-чоракда 515,3 км.ни  ташкил этди.

2019 йил давомида вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда соғлиқни сақлаш объектларига қадар 130 км.дан ортиқ оптик толали алоқа кабели тортилиб, замонавий технология асосида хизмат кўрсатиб келинмоқда. 

— Ҳозирги кунда «Ўзбектелеком» Акциядорлик компанияси Навоий филиали 64300 та абонентларга хизмат кўрсатиб келмоқда, — дейди  «Ўзбектелеком» АК Навоий филиали директори Жамшид Жўраев. — Шундан 55900 таси аҳоли ва 8400 таси корхона ва ташкилотлар ҳисобига тўғри келади. 

Биз ҳам меҳнатингиздан қадр ва фароғат топиш бахти  ҳамда  касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг